Колумбияда зилзила зарари 9,6 миллиард долларга етди
Олам
−
08:29 441 2 дақиқа
Колумбия Президенти Абелардо Де Ла Эсприэлла ўтган ҳафтада содир бўлган кучли зилзила мамлакат иқтисодиётига 30 триллион песо, яъни 9,58 миллиард доллар миқдорида зарар етказганини маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Де Ла Эсприэлланинг айтишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарарнинг 24,5 триллион песоси биноларга, 5,5 триллион песоси эса инфратузилмага тўғри келади.
“Фалокат кўламини бир тасаввур қилиб кўринг. Бу дастлабки рақам бўлиб, қўшимча маълумотлар олингани ва зилзиладан зарар кўрган ҳар бир ҳудуддаги талафот баҳоланиши билан ўзгариши мумкин”, деган Де Ла Эсприэлла.
7,4 магнитудали зилзила Колумбия ғарбидаги бир қатор ҳудудларда, жумладан, мамлакатнинг йирик Кали ва Перейра шаҳарларида бинолар қулашишига сабаб бўлган. Офат оқибатида 280 киши ҳалок бўлган, 4 мингдан ортиқ киши жароҳатланган, яна 143 киши бедарак йўқолган.
Таққослаш учун, қўшни Венесуэлада 24 июнь куни содир бўлган зилзилалар оқибатида уй-жой ва инфратузилмага етказилган зарар 37 миллиард долларга баҳоланган. Бу дастлабки ҳисоб-китоблар БМТнинг Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича идораси томонидан ўтган ойда эълон қилинган.
Колумбиядаги зилзила Де Ла Эсприэлла учун президентлик лавозимига киришганидан бир неча кун ўтиб дуч келган биринчи йирик инқироз бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Колумбияда жорий йилнинг 10 август куни содир бўлган 7,4 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 265 нафарга етганди.
Live
Барчаси