Колумбия Президенти Исроил дипломатларини мамлакатдан қувди

Олам

image
Исроил ёрдам кемаларини тўхтатиши ортидан дунё бўйлаб намойишлар авж олди north_east

Исроил ёрдам кемаларини тўхтатиши ортидан дунё бўйлаб намойишлар авж олди

Исроил дипломатлари Колумбиядан чиқариб юборилади ва икки мамлакат ўртасидаги эркин савдо шартномаси бекор қилинади. Бунга халқаро сувларда “Global Sumud” флотилиясининг ушлаб қолингани сабаб бўлди. Бу ҳақда кеча, 2 октябрь куни Колумбия Президенти Густаво Петро маълум қилди.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Исроил томонидан ҳибсга олинганлар орасида икки нафар колумбиялик аёл ҳам бор.

“Агар бу маълумот рост бўлса, Нетаньяхунинг навбатдаги халқаро жинояти юз берди. Ташқи ишлар вазирлиги барча тегишли даъволарни, жумладан, Исроил судига ҳам киритиши керак. Мен халқаро адвокатларни колумбиялик юристларимиз билан бирга хизмат қилишга чақираман”, дейди Густаво Петро.

“Global Sumud” флотилияси ташаббускорлари 40 га яқин кема Ғазога гуманитар ёрдам олиб боришга чиққанини, бироқ Исроил ҳарбийлари кемаларни тўхтатганини маълум қилган. Уларнинг орасида Грета Тунберг ҳам ҳибсга олинган.

Қайд этиш жоиз, Петро Фаластинни фаол қўллаб-қувватлайди. У 2022 йил июнида Колумбия Президенти этиб сайланган. Петро мамлакат тарихида илк чап қанот сиёсатчиси сифатида Президентликка келган. Совуқ уруш давридан буён эса Колумбияни асосан АҚШнинг асосий иттифоқчилари бўлган ўнг кучлар бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳарбийлари халқаро “Global Sumud” флотилиясини ҳужум орқали тўхтатиб, миссия таркибидаги охирги кемани ноқонуний равишда эгаллагани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Колумбия Густаво Петро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг