Колумбия Исроилга кўмир экспортини тақиқлади
Олам
−
19 Август
2761Бугун, 19 август куни Колумбиядан Исроилга кўмир экспорт қилиш тақиқи кучга кирди. Бу ҳақда мамлакат Президенти веб-сайтида хабар қилинди.
“Колумбия ҳукумати Исроилга кўмир экспорт қилишни тақиқлади”, дейилади хабарда.
Колумбия Савдо, саноат ва туризм вазирлиги “Исроилга кўмир экспортини тақиқловчи” фармонни эълон қилган. Чеклов бугун, 19 августдан кучга кирди.
Маълумот учун, Колумбия дунёдаги энг йирик кўмир экспортчиларидан бири бўлиб, унинг улуши Исроил истеъмол қилувчи ёқилғи импортининг ярмидан кўпини ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Колумбия ҳукумати Исроил-ҲАМАС уруши туфайли мамлакат билан дипломатик алоқаларни узганини эълон қилган эди.
LiveБарчаси