Когон шаҳрига ҳоким тайинланди

Жамият

image

Миршакар Музаффарович Тўрабоев Бухоро вилояти Когон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, шаҳарнинг олдинги ҳокими Ҳаёт Ҳасанович Давлатов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Когон шаҳар ҳокими лавозимидан озод қилинган. Миршакар Музаффарович Тўрабоев эса янги ҳоким этиб тасдиқланган.

Маълумот учун, Миршакар Тўрабоев 1982 йилда Пешку туманида туғилган. 2023 йилда Бухоро давлат университетини битирган. Мутахассислиги – молия ва иқтисодиёт. Меҳнат фаолиятини Бухоро шаҳар молия бўлими иқтисодчиси сифатида бошлаб, вилоят молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган. Айни пайтга қадар у  Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Когоннинг олдинги ҳокими Ҳаёт Ҳасанович Давлатов Пешку тумани ҳокими этиб тайинланганди. Пешку туманининг олдинги ҳокими Ваҳоб Қаҳҳоров эса лавозимидан озод этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким Когон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг