Кобулдаги ҳарбий университетда портлаш юз берди

Олам

image
Ҳаёти дўзаҳга айлан(тирил)ган болалар фарёди: Уруш майдонларидан гапирамиз north_east

Ҳаёти дўзаҳга айлан(тирил)ган болалар фарёди: Уруш майдонларидан гапирамиз

Бугун, 11 февраль куни Афғонистон пойтахти Кобулдаги ҳарбий университетда портлаш юз берди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди.

Портлаш натижасида автомобилда бўлган ҳудкуш-террорчи билан бирга 6 киши ҳалок бўлган, 12 киши жароҳатланган.

“Ҳудкуш-террорчи ўзининг портловчи қурилмасини тахминан соат 7:00 да Чор Роҳи Қамбар туманида портлатган. Натижада уч ҳарбий ва 2 нафар фуқаро ҳалок бўлди, 12 киши жумладан, 5 нафар оддий фуқаро жароҳатланди”, деган Афғонистон Ички ишлар вазирлиги вакили.

Вазирлик қурбонлар сони ортиши мумкинлигини қўшимча қилган.

Портлаш Маршал Фахим номидаги Миллий мудофаа университетининг асосий дарвозаси олдида ҳарбий курсантлар ва ходимлар йиғилиб, кириш учун кутиб турганда юз берган. Портлаш йўлда ҳаракатланиб кетаётган автомобилларга ҳам зарар етказган. 

Афғонистонда фаолият юритишувчи ҳеч бир гуруҳ ҳозирча портлаш учун жавобгарликни зиммасига олмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон теракт портлаш

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг