Клублар ўртасидаги ЖЧнинг қуръа санаси маълум бўлди
Спорт
−
12 Ноябрь
1830Футбол бўйича 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг қуръа ташлаш маросими 5 декабрь куни Американинг Майами шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Халқаро футбол федерацияси (FIFA) расмий сайти хабар берди.
Манбага кўра, чемпионат 2025 йилнинг ёзида Қўшма Штатларда бўлиб ўтади, турнир тарихда биринчи марта классик форматда ўтказилади. Бутун дунёдан 32 та жамоа 8 гуруҳга бўлинган ҳолда куч синашади.
Айни пайтда турнирда 31 нафар иштирокчи аниқ бўлиб улгурган. Ёзда АҚШга келадиган 32-жамоанинг номи Бразилиянинг “Атлетико Минейро” ва “Ботафого” жамоалари ўртасидаги 2024 йилги Либертадорес кубоги финали натижаларига кўра маълум бўлади.
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида “Челси”, “Реал Мадрид”, “Манчестер Сити”, “Бавария”, “Пари Сен-Жермен”, “Боруссия Дортмунд”, “Интер”, “Порту”, “Атлетико Мадрид”, “Бенфика”, “Ювентус”, “РБ Зальцбург”, “Ал-Аҳли”, “Видад”, “Эсперанс”, “Мамелоди Сандаунз”, “Палмейрас”, “Фламенго”, “Флуминенсе”, “Ривер Плейт”, “Бока Хуниорс”, “Ал-Ҳилол”, “Урава Ред Даймондс”, “Ал-Айн”, “Ульсан Хьонде”, “Монтерей”, “Сиэтл Саундерс”, “Леон”, “Пачука”, “Окленд Сити” ва “Интер Майами” каби клублар иштирок этади.
LiveБарчаси