Клопп Германияда янги футбол лигасини ташкил этмоқчи – манба 

Спорт

image

“Ливерпуль” клубининг собиқ бош мураббийси Юрген Клопп Германияда янги футбол лигасини ташкил этиш ғояси устида ишламоқда. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Клопп Бундеслигага йўл олишдан аввал ёш футболчиларнинг етарли тажриба орттиришига ёрдам берадиган U21 лигасини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Ушбу ташаббус устида у Маркус Крёше, Сами Хедира, Андреас Реттиг ва Марк Ленз билан ҳамкорлик қилмоқда.

Янги лига яратиш ғояси Германияда ёш иқтидорли футболчиларнинг катта жамоаларга кириб бориши тобора қийинлашиб бораётгани ҳақидаги хавотирлар фонида пайдо бўлган. Ташкилотчилар фикрича, амалдаги тизим бир қатор камчиликларга эга.

Хусусан, Европадаги энг самарали 100 та футбол академияси орасига атиги тўққизта Германия академияси киради. Бундан ташқари, Бундеслига Европанинг энг кучли беш лигаси ичида ўз тизимида тарбияланган футболчилар сони энг кам бўлган чемпионат саналади. Лига доирасидаги ўйин вақтининг қарийб 85 фоизи академиядан ўтмаган футболчиларга тўғри келмоқда. Шу сабабли, Юрген Клопп бу муаммоларни ҳал қилиш учун янги футбол лигасини ташкил этиш ечим бўлишига умид қилмоқда.

Маълумот учун, Юрген Клопп айни пайтда Red Bull компаниясида футбол бўйича глобал раҳбар лавозимида фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал Мадрид”дан таклиф бўлса, Клопп мураббийлик фаолиятига қайтиш масаласини кўриб чиқишни жиддий ўйлаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бундеслига Юрген Клопп “Ливерпуль”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг