КХШТга раислик Қозоғистонга ўтяпти
Олам
−
23 Ноябрь 2023 4249 1 дақиқа
Беларусь 2023 йил 31 декабрда КХШТга раисликни расман Қозоғистонга ўтказади. Бу ҳақда бугун, 23 ноябрь куни Беларусь резиденти Александр Лукашенко Минскда бўлиб ўтган КХШТнинг кенгайтирилган саммитида маълум қилди.
“Бу геосиёсий жиҳатдан тез суръатда ўтган йил эди, шунинг учун жадвал тиғиз бўлди”, дейди у.
Лукашенконинг айтишича, КХШТ аъзо давлатлар ва бутун Евроосиё минтақаси хавфсизлигини таъминлашнинг ажралмас элементидир.
Шунингдек, Лукашенко бутун дунёда ҳам, минтақада ҳам ташкилот масъулияти соҳасидаги геосиёсий тенденцияларни таҳлил қилиш ва КХШТ мамлакатлари хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича янги ечим топиш зарурлигини таъкидлаган.
Маълумот учун, Минскнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Мустақиллик саройида КХШТ Кенгаши мажлиси бўлиб ўтган. Унда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Россия етакчиси Владимир Путин ва Беларусь фуқароси Александр Лукашенко иштирок этди. Ташкилотга аъзо барча олти давлат раҳбарларидан фақат Арманистон Бош вазири Никол Пашинян йиғилишда қатнашмади.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь