КХШТ энди ахборот хавфсизлигини жиловламоқчи

Олам

image

Кеча, 22 ноябрь куни Минскда бўлиб ўтган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти аъзолари Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Мудофаа вазирлари кенгаши ва Давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари қўмитасининг қўшма мажлиси иштирокчилари 20 га яқин ҳужжат, жумладан, Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни келишиб олди. Бу ҳақда Беларусь Ташқи ишлар вазири Сергей Алейник учрашув якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.

“Қўшма мажлис якунлари бўйича сиёсий ва ҳарбий-сиёсий соҳаларда, шунингдек, замонавий хатарлар ва хавфсизликка таҳдидларга қарши курашиш соҳасида қатор ҳужжатлар имзоланди. 20 га яқин ҳужжат. Биринчи ҳужжат КХШТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг Евроосиё маконининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича умумий ёндашувлар тўғрисидаги баёноти бўлиб, бу минтақадаги мавжуд ҳарбий-сиёсий вазиятда алоҳида аҳамиятга эга”, дейди Алейник.

У иккинчи муҳим ҳужжат Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва Хавфсизлик кенгаши котиблари қўмитасининг КХШТга аъзо давлатларнинг КХШТ ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари рўйхати тўғрисидаги қўшма қарори.  

“Виртуал маконда хатар ва таҳдидлар кучайиб бораётган бир шароитда бу масала аҳамият касб этмоқда”, дейди вазир. 

Унинг қайд этишича, йиғилиш иштирокчилари ташкилотни мустаҳкамлаш ва унга аъзо давлатлар хавфсизлигини оширишга қаратилган қатор ҳужжатлар лойиҳаларини ҳам келишиб олган. Улар бугун, 23 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Коллектив Хавфсизлик Кенгаши сессиясида давлат раҳбарлари томонидан кўриб чиқилиши учун таклиф этилади.

КХШТга 2023 йилда ташкилотга раислик қиладиган Беларусдан ташқари Россия, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо. 


Мақола муаллифи

Теглар

КХШТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг