КХДРни мағлуб этган ўзбек футболчиларининг ўйини қандай баҳоланди?
Спорт
−
20 Ноябрь
11018Кеча, 19 ноябрь куни Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқич 6-тури доирасида бўлиб ўтган Шимолий Корея-Ўзбекистон баҳсида Аббосбек Файзуллаевнинг хатти-ҳаракатлари энг юқори баҳога лойиқ кўрилди. Бу ҳақда “Sofascore” хабар берди.
Манбага кўра, Файзуллаевнинг ўйини 7,8 баллга баҳоланди. 21 ёшли футболчи Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужумларида фаол қатнашди ва учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилди.
Файзуллаевдан кейин дарвозабон Ўткир Юсуповнинг ўйини юқори кўрсаткичлардан бирини қайд этди. Учрашувда пенальтини бартараф этган Юсуповнинг хатти-ҳаракатлари 7,7 балл тўплади.
Ўзбекистон терма жамоаси сафида энг паст кўрсаткични 2-таймда қизил карточка олган Умар Эшмуродов қайд этди. Унинг ўйини 6,5 баллга лойиқ кўрилди.
Ортда қолган 6 та турдан кейин Сречко Катанец шогирдлари “A” гуруҳида 13 очко билан 2-ўринда бормоқда. 6-турда сафарда Қирғизистонни мағлуб этган Эрон 16 очко 1-ўринни банд этган бўлса, Қатарни йирик ҳисобда таслим этган Бирлашган Араб Амирликлари 10 очко билан 3-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон терма жамоасининг энг яқин таъқибчиси бўлиб турибди.
LiveБарчаси