Киевдаги мактаб ва боғчалардан рус тили сиқиб чиқарилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Киевдаги мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқув режаларидан рус тили чиқариб ташланган. Бу қарор кеча, 10 ноябрь куни кечқурун Киев шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинди. 

Кенгаш матбуот хизмати тарқатган хабарда қайд этилишича, ҳозирги шароитда Киев шаҳри ҳудудий ҳамжамиятининг коммунал мулки бўлган мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув жараёнини [рус тилида] олиб бориш ва рус тилини ўрганиш мақсадга мувофиқ эмас ва нотўғри. 

“Киев шаҳар кенгашининг депутатлик корпуси жамиятдаги кескинликнинг кучайишига йўл қўймаслик ва Киевнинг таълим майдонини Россия Федерациясининг гибрид таъсиридан ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қарор қабул қилди. Тил муҳим ва бу ҳозир миллий хавфсизлик масаласидир”, дейди Киевнинг таълим ва фан, оила,  ёшлар ва спорт бўйича доимий комиссияси раҳбари Вадим Василчук. 

Василчукнинг қўшимча қилишича, бу гуруҳ ва синфларни рус тилидан давлат тилига ўтказиш имконини беради. 

Украинада рус тили

Украинада 2014 йил февралидаги давлат тўнтаришидан сўнг дарҳол рус тилини очиқ ўзгартириш курси ўтказила бошланди. Янги ҳукумат келганидан кейин биринчи кунларда Олий Рада 2012 йилдан бери амалда бўлган қонунни бекор қилиш учун овоз берди ва аҳолисининг камида 10% фоизи рус бўлган ҳудудларда рус тилига маҳаллий тил мақоми берилди. Айнан ушбу қонуннинг бекор қилиниши Украина шарқида русийзабон аҳоли кўп бўлган норозилик ҳаракатининг портлашига сабаб бўлди. 

2016 йилдан бошлаб Украинада радио ва телевидение учун тил квоталари жорий этила бошланди, 2017 йилда парламент "Таълим тўғрисида" ги қонуннинг янги таҳририни қабул қилди, унда таълим тизимида рус тилидан фойдаланишни босқичма-босқич тақиқлаш кўзда тутилган. 2019 йилнинг 15 май куни Президент Пётр Порошенко “Украин тилининг давлат тили сифатида амал қилишини таъминлаш тўғрисида”ги қонунни имзолади, бу эса мамлакатда рус тилидан фойдаланиш имкониятини янада чеклаб қўйди, шунингдек, тил қонуни бўйича ҳуқуқбузарликлар учун жарималар ва турли хил жазо чораларини жорий қилди.

Февраль ойида Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг, маҳаллий ҳокимият органлари рус тилидан фойдаланиш ва уни мактабларда ўқитишни тўлиқ тақиқлашни жорий қилмоқда. 21 октябрь куни Хавфсизлик ва миллий мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов яна бир бор мамлакатда рус тилининг қўлланилишига кескин қарши чиқиб, рус тили “Украина ҳудудидан бутунлай йўқ бўлиб кетиши”, инглиз ва украин тиллари мажбурий бўлиши кераклигини айтди. Айни пайтда "Рус тили" мутахассислиги Украинанинг фақат тўртта университетида бор, холос.


Мақола муаллифи

Теглар

рус тили Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг