Киевда Украинадаги урушнинг асосий айбдори кимлиги айтилди

Олам

image

Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович мамлакатнинг собиқ Президенти Пётр Порошенкони Россия Федерациясининг Киевга қарши уруш очиш учун зарур шарт-шароитлардан бирини – мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиши тўғрисидаги бандни Конституцияда мустаҳкамлаб қўйганликда айблади.

“Порошенко, у буни жорий қилганида, бу унинг шахсий сайловолди PR технологияси эди. У НАТО бизни ҳеч қачон қабул қилмаслигини ўшанда аллақачон билар эди. Ҳозир Украинада содир бўлаётган воқеалар учун айбнинг охирги улуши Конституцияда ушбу қоидани қабул қилган ва илгари сурганлар зиммасига тушади”, дея Арестовичнинг сўзларидан иқтибос келтирган “Украинские новости”.

15 март куни Украина Президенти Владимир Зеленский очиқ эшиклар ҳақидаги сўзларга қарамай, альянс Украинани қабул қилмоқчи эмаслигини тан олиш зарурлигини эълон қилди.

Украинанинг НАТОга интилишлари

2008 йил апрель ойида Бухарест саммитида Шимолий Атлантика альянси “Украина ва Грузия охир-оқибат НАТОга аъзо бўлади” деган сиёсий баёнотни қабул қилди. 2019 йил февраль ойида Олий Рада Конституцияга мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиш интилишларини “евро-атлантика курсининг қайтариб бўлмаслиги” ибораси билан тўлдирди.

Украина Қуролли Кучларининг 2020 йилгача НАТО мамлакатлари армиялари билан тўлиқ мос келишини таъминлаш мамлакатнинг 2015 йилда қабул қилинган янги ҳарбий доктринасида мустаҳкамланган. 2020 йил июнь ойида Украина НАТОнинг кенгайтирилган имкониятлар ҳамкори мақомини олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Укранига босқин

Баҳолаганлар

1774

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг