Киев ёрдам учун 500 млрд доллар тўлашдан бош тортди – “Bloomberg”

Олам

image
Трамп Зеленскийдан Украинани “сотиш”ни талаб қиляпти north_east

Трамп Зеленскийдан Украинани “сотиш”ни талаб қиляпти

Украина ҳукумати Вашингтонга 500 миллиард доллар ресурс берадиган АҚШ маъмурияти томонидан таклиф қилинган табиий ресурслар бўйича келишувнинг янги версиясини рад этди. Бу ҳақда украиналик аноним мулозимга таяниб, Американинг “Bloomberg” агентлиги кеча, 22 февраль куни хабар берди.

Кеча, 22 февраль куни Американинг “The New York Times” газетаси АҚШ ва Украина ўртасидаги ресурслар бўйича келишувнинг янги таҳририга таяниб, улардан тушган даромад АҚШ 100% оладиган фондга юборилиши кераклигини ёзди. Киевдан жамғармага маблағ 500 миллиард долларга (Дональд Трамп Америка ёрдами эвазига талаб қилаётган маблағ) етгунча ҳисса қўшиши сўралмоқда.

Украина расмийси “Bloomberg”агентлигига Киев АҚШ талабларига қарши чиққанини айтган. Унга кўра, Украина АҚШ томонидан кўрсатилган ёрдамни 90 миллиард долларга баҳоламоқда.

Манбанинг қўшимча қилишича, яна бир тўсиқ АҚШ томонидан келажакдаги ҳарбий ва молиявий ёрдам бўйича кафолатларнинг йўқлиги бўлди.

Қайд этиш жоиз, 19 февраль куни Киевда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Президент Владимир Зеленский ҳам АҚШ ва Украинада “бутунлай бошқа рақамлар” борлигини айтганди. 

“Уруш бизга 320 миллиардга тушди. 120 миллиард бизнинг, Украина халқи, солиқ тўловчиларники. 200 миллиард АҚШ ва Европа иттифоқчиларики. Бу қурол пакетлари. Умуман олганда, АҚШ бизга 67 миллиардга яқин қурол ва бюджетга 31,5 миллиард тўғридан тўғри молиявий ёрдам берди”, деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 февраль куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Украинага ёрдам учун сарфланган “миллиардлаб долларларни” қайтариш ниятида эканини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия-Украина Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг