АҚШ Украинага ёрдам учун ажратилган пулни қайтариб олмоқчи – Трамп

Олам

image
Трамп Зеленскийдан Украинани “сотиш”ни талаб қиляпти north_east

Трамп Зеленскийдан Украинани “сотиш”ни талаб қиляпти

АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия билан мудофаа урушида Украинага ёрдам учун сарфланган “миллиардлаб доллар”ни қайтариш ниятида. Бу ҳақда у кеча, 22 февраль куни Мэриленд штатидаги Консерватив сиёсий ҳаракатлар конференциясида сўз очди.

“Мен улар (Украина томони) биз киритган барча пуллар эвазига бизга бирор нарса беришларини хоҳлайман. Шундай қилиб, биз ноёб ер металлари ва нефтни, олишимиз мумкин бўлган ҳамма нарсани сўраймиз”, деди у.

Трамп Европа давлатлари Украинага кредит шаклида ёрдам берганини, аммо АҚШ буни қилмаганини, шунинг учун улар маълум миқдорда товон олиш ҳуқуқига эга эканини таъкидлади.

“Биз пулимизни қайтариб оламиз, чунки бу адолатдан эмас”, деди АҚШ Президенти.

Унинг фикрича, Вашингтон ва Киев минерал ресурслар бўйича “келишувга жуда яқин”.

“Биз келишувга яқинроқ бўлганимиз маъқул, чунки бу даҳшатли вазият”, деди Трамп.

“Sky News” телеканалининг украиналик манбага таяниб, хабар беришича, Украина Президенти Владимир Зеленский Украина нодир металл конларини ўзлаштириш ҳуқуқини ҳозирги кўринишда АҚШга ўтказиш тўғрисидаги битимни имзолашга тайёр эмас.

“Шартнома ҳали имзолашга тайёр эмас, бир қатор муаммоли масалалар мавжуд ва ҳозирги шаклда Президент уни қабул қилишга тайёр эмас”, дея аниқлик киритди телеканал суҳбатдоши.

“The New York Times” газетасининг ёзишича, Украина АҚШдан келишувнинг янги версиясини олган, бироқ ундаги айрим шартлар 14 февраль куни АҚШ Молия вазири Скотт Бессент томонидан Киевга олиб келинган аввалги версиядан ҳам қаттиқроқ бўлган.

Украина томони таклиф қилинган шартлар бўйича келишувга рози бўладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.

Олий Рада спикери Руслан Стефанчук ҳукумат даражасидаги гуруҳ келишув устида ишлашни эртага, 24 февралда бошлашини ва Украина Вашингтоннинг ўз ресурсларига кириши эвазига аниқ хавфсизлик кафолатларини олишни исташини айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Reuters” ахборот агентлиги ўз манбаларига таяниб, АҚШ ҳукумати Украинани америкалик тадбиркор, SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маскнинг Starlink сунъий йўлдош интернет тизимига киришни тўсиб қўйиш билан таҳдид қилгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ Илон Маск “Reuters” агентлиги хабарини рад этди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Россия-Украина Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг