Киев яқинида поезд рельсдан чиқиб кетди
Олам
−
02 Март 2023
5960Киев яқинидаги Бориспол шаҳрида юк поезди рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда шаҳар мэри Владимир Борисенко ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Поезд Привокзалная кўчасидаги кесишмада рельсдан чиқиб кетди. Энди бекатдан эрталабгача ҳаракат чекланади”, дейди шаҳар мэри.
Қайд этилишича, ушбу ҳудудда халқаро аэропорт ҳам жойлашган. Ҳаракатнинг чекланиши туфайли Борисенко аҳолини муқобил йўллардан фойдаланишга чақирган.
Бироқ орадан бир ярим соат ўтгач, вазият тезда бартараф этилгани ва йўл ҳаракати йўлга қўйилганини айтган. Мэр ҳодиса сабаблари ҳамда жабрланганлар ва етказилган зарар ҳақида маълумот бермаган.Аввалроқ, жорий йилнинг 20 февраль куни ҳам Украинада худди шундай ҳодиса кузатилган. Волин вилоятида Киевдан Варшавага кетаётган поезд рельсдан чиқиб кетган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 февраль куни кечқурун Грециянинг Темпи шаҳрида юк ва йўловчи поездлари тўқнашиб кетганди. Оқибатда 40 киши ҳалок бўлиб, 85 киши жароҳатланган эди. Греция Инфратузилма ва транспорт вазири Костас Караманлис мазкур ҳалокатдан сўнг истеъфога чиқишини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь