Грецияда икки поезд тўқнашиб, 30 га яқин киши вафот этди (фото)

Олам

image

Грециянинг Темпи шаҳрида юк ва йўловчи поездлари тўқнашиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий ERT телеканалига таяниб, “Lenta.ru” хабар берди.

Йўловчи поезди соат 19:22 да жўнаб кетган ва Салоники-Лариса йўналиши бўйлаб ҳаракатланган. Ҳодиса ярим тунда Афинадан 200 километр шимоли-ғарбда жойлашган Эвангелисмос бекатида содир бўлган. Тўқнашув ёнғинга олиб келган.

Греция ёнғин хавфсизлиги хизмати расмий вакили Василис Ватракоянниснинг айтишича, айни пайтда қурбонлар сони 29 нафарга етган, 85 киши жароҳатланган.

Воқеа жойига 150 нафар ўт ўчирувчи, 40 нафар тез тиббий ёрдам машинаси ва 15 та патрул машинасида 32 нафар полиция ходими жалб этилган.

Жабрланганлар Лариса университети касалхонасига юборилган. Афина ва Салоники ҳарбий госпиталлари ярадорларни қабул қилиш зарурати туғилганда тайёр ҳолатда экани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил февраль ойининг бошида Америка Қўшма Штатларининг Огайо штатида заҳарли моддалар олиб кетаётган поэзд рельсдан чиқиб кетиб, портлаш юзага келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг