Киев Марказий Осиё билан алоқаларни чуқурлаштиришдан манфаатдор
Олам
−
23 Сентябрь
4081Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев украиналик мавқедоши Андрей Сибига билан БМТ Бош Ассамблеяси доирасида учрашди. Бу ҳақда Сибига Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, суҳбат жуда мазмунли ўтган.
Андрей Сибига томонлар икки томонлама муносабатлар ва мулоқотни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилганини қайд этди.
“Биз савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга эътибор қаратмоқдамиз. Украина Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдор”, дейди вазир Сибига.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида Жээнбек Кулубоевнинг украиналик мавқедоши билан учрашуви ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Олий Рада Украина Ташқи ишлар вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Андрей Сибиганинг янги Ташқи ишлар вазири этиб тайинланишини маъқуллаганди.
LiveБарчаси
2023 йили 1 600 та обект қурилиши рўйхатдан ўтказилмасдан бошланган бўлса, йил бошидан 2 200 тага етган.
23 Сентябрь
Вилоят ҳокимларига йил якунигача камида 10 тадан ҳудудининг “мастер режа”сини ишлаб чиқиш топширилди.
23 Сентябрь