Кисида Киевга етиб келди
Олам
−
21 Март 2023
5849Бугун, 21 март куни Япония Бош вазири Фумио Кисида Киевга келди. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Кисида Ҳиндистондан Польшага учиб келган ва у ердан Киевгача поездда келган. Япония жамоат телевидениеси томонидан намойиш этилган кадрларга кўра, Япония ҳукумати раҳбарини Киевдаги темир йўл вокзалида Украина Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Эмине Жапарова кутиб олган.
Яқин орада Япония Бош вазири Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашиши кутилмоқда. Бу Кисиданинг Украинага Россия босқини бошлангандан бери биринчи ташрифи. Унга Япония Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Такео Акиба ва Ташқи ишлар вазирлиги расмийлари ҳамроҳлик қилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Кисиданинг ташрифи ахборот хавфсизлиги чораларига риоя қилинган ҳолда режалаштирилган. Шунинг учун ҳам Токио ташриф ҳақида олдиндан эълон бермаган. Расмий жадвалга кўра, у бугун, 21 март куни тушдан кейин Ҳиндистонни тарк этиши керак бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь