Кишинёв аэропортида отишма содир этган тожикистонлик экстрадиция қилинмайди – Бош прокурор

Олам

image

Молдова жорий йилнинг 30 июнь куни Кишинёв аэропортида ўқ узган Тожикистон фуқаросини экстрадиция қилмайди. Буни ҳақда Молдова Бош прокурори Ион Мунтяну маълум қилди.

Бош прокурорга кўра, Молдова суди Кишинёв аэропортида отишма содир этган Рустам Ашуров ишини кўриб чиқади.

“Кишинёв аэропортида ўқ узган Тожикистон фуқароси ватанига экстрадиция қилинмайди. У Молдовада суд қилинади. Кишинёв аэропортидаги отишма теракт эмас, қотиллик айби билан жиноий иш очилган. Уни умрбод қамоқ жазоси кутмоқда”, дейди Мунтяну.

Аммо суд қачон бўлиши маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Молдованинг Кишинёв аэропортида Тожикистон фуқароси 43 ёшли Рустам Ашуров отишма содир этганди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлиб, бир киши жароҳатланганди. У Тожикистонда жорий йилнинг 23 июнь куни “Ориёнбанк” раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Исматуллоевни ўғирлаб кетганликда айбланган. Шундан сўнг, у яшириниш мақсадида Туркия орқали Молдовага қочиб кетган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Молдова отишма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг