Кириш-чиқиш йўқ. Чет элда операция қилиниши керак бўлган беморлар нима қилади?
Жамият
−
22 март 2020 11101 1 дақиқа
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон барча давлатлар билан авиақатновларни вақтинча тўхтатди. Шу сабаб хорижга бориш ва у ердан келиш тақиқланади. Ана шундай ҳолатда оғир беморни операция қилиш учун чет элга олиб чиқишга тўғри келса қандай йўл тутилади?
“Бугунги кунда халқаро авиарейслар тўхтатилган. Бошқа давлатларда ҳам худди шундай ҳолат кузатилмоқда. Яъни, улар ҳам ўзларига чет эл фуқароларини киритмаяпти. Ушбу чоралар белгиланган келишувлар асосида олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча даволаш муассасалари замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган. Мутахассисларимиз ҳам етарлича билим ва малакага эга. Шу сабабдан ҳам ўзимизда даволанишни тавсия этамиз”, деди Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов.
Маълумот ўрнида, 22 март кунги ҳолатга кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 43 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август