Кинематография соҳасида тизим мутлақо ишдан чиққан – Киноарбоблар

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси кинематография соҳасидаги ижодий муҳит ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида тизим мутлақо ишдан чиққанини иддао қилмоқда. Бу ҳақда кеча, 21 январь куни Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси бошқарув кенгаши аъзолари ҳамда гильдиялар (жамоалар) етакчилари иштирокида бўлиб ўтган қўшма йиғилишда сўз борган. 

Унда қир қатор киноижодкорлар Бошқарув аъзолари томонидан Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзолигига қабул қилинган.

Йиғилишда Бошқарув аъзолари кинематография соҳасидаги ижодий муҳит ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида тизим мутлақо ишдан чиққанлиги оқибатида кўплаб киноижодкорлар ноаниқ, мужмал вазиятга тушиб қолаётгани, кинолойиҳаларни амалга ошириш йиллар давомида чўзилиб, ижодий гуруҳ аъзолари кинокартинадан кетиб қолаётганлиги эътирозли холатларга сабаб бўлаётгани ҳақида айтган.

“Мазкур вазият юзасидан Кинематография агентлиги мутасаддилари билан қўшма йиғилиш ўтказиш лозим, деб топилди. Бошқарув аъзолари ва Гильдиялар етакчилари томонидан киноижодкорларнинг Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазири билан мулоқот ўтказиш таклифи киритилди”, дейилади Уюшма хабарида.

Йиғилиш кун тартибида киноижодкорларни қийнаб келаётган масалалар муҳокамасидан ташқари Уюшманинг 2022 йил фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ўқиб эшиттирилиб, 2023 йил учун иш режаси ҳам белгилаб олинган.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасига Матёқуб Матчонов раислик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кинорежиссиёр Рустам Саъдиев Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқовни “Барон 2” фильми учун пулларини бермаётганликда айблаб чиққан эди. Шундан сўнг, Агентлик Рустам Саъдиевга нисбатан қонуний жавобгарлик талаб қилиши мумкинлигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рустам Саъдиев киноматография Матёқуб Матчонов киноарбоблар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made