Рустам Саъдиев Абдухолиқовни пулларини бермаётганликда айблади
Маданият-санъат
−
18 Февраль 2023
23937Рустам Саъдиев “Барон 2” фильми учун буюртма пули берилмай келаётгани сабаб Ўзбекистон Кинематография агентлигини кескин танқид қилди. Бу ҳақда режиссёр ўзининг Facebook саҳифасида пост ёзган.
“2022 йил июль ойида фильмни кўриб, қўшимча эпизодлар суратга олишиниши билан фильм қаҳрамони образини янада кучайтириш топшириғи менга берилди. Бадиий кенгаш эпизодларни тасдиқлаб, бюджет аниқланди. Биз томонимиздан смета берилди. Ўзинг олавер, пулини кейинроқ берамиз, иш тўхтамасин дейилди ва мен раҳбарнинг эркак сўзига ишондим ва бажардим”, дея ёзган режиссёр ва продюсер Саъдиев.
Унинг қайд этишича, у фильмни ўзбек тилига тўлиқ таржима қилиш бўйича ҳам смета ҳужжатларини топширган ва яна ўзи таниш-билишларидан қарз олиб, ишни тугатган.
“Яна ўша гап: берамиз, дейилди. Фильмни амаллаб тугатдим. Кинони ривожлантириш марказига топширдим. Яна катта ваьдалар билан қабул қилиб олишди. Фақат ижтимоий тармоқларда хар қанақа тушунарсиз мақтанишлардан у ёққа ўтилмаяпти”, деган режиссёр.
У халовати бузилгани, уйи эшигини фильмни тугатиш учун олган қарзлар эгалари таққилатиб келаётганини ёзган ва ўзини “Барон 2” фильмидаги калтакланган қаҳрамонлардан бирига ўхшатган. Шунингдек, Ўзбекистон Кинематография агентлигини раиси Фирдавс Абдуҳолиқовга мурожаат қилган.
“Хаммамиз учун хурматли Фирдавс ака! ...сўз бердингиз, 7 ойдан бери исботини кутяпман. Жавоб беринг, ёки …ўша гап! Афсуски, бу ҳолат битта менинг ўзимда эмас. Айбим шу фильмни суратга олиб, халқимга яхши фильм тақдим қилганимми?” дея қўшимча қилган у.
Рустам Саъдиевнинг таъкидлашича, мазкур фильм кинотеатрларда намойиш қилиниб, кинопрокатдан уч миллиард сўм атрофида маблағ йиғилган. Бу эса 30 йил давомида миллий кино тарихида бўлмаган кўрсаткич.
“Биламан, бу хақиқатларни очиқ айтганим учун Кинематография агентлиги менга умуман фильм суратга олиш учун пул бермайди. Майли, розиман. Лекин бир кун келиб бу ишларингизга, балки Президентимиз олдида жавоб жавоб берасизлар”, деб ўз фикрларини якунлаган кинорежиссёр.
Маълумот учун, кинорежиссиёр ва продюсер шу йилнинг 27 январь куни ҳам Facebook’да шу мавзуда пост ёзиб қолдирган эди.
“Илтимос қиламан, агар сизларда менинг ижодимга заррача ҳурмат қолган бўлса, мени принципларимга қарши қадам қўйишга мажбур қилманг”, деганди у ўшанда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь