Ким мамлакат Мудофаа вазирлигига ташриф буюрди

Олам

image

Кеча, 8 февраль куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея Халқ армияси ташкил этилганининг 78 йиллиги муносабати билан мамлакат Мудофаа вазирлигига ташриф буюрди. Бу ҳақда Корея Марказий ахборот агентлиги (KCNA) хабар берди.

Маълум қилинишича, Ким Чен Ин ҳарбий хизматчиларни байрам билан табриклаб, Корея Халқ армиясининг фахрий қоровул сафини кўздан кечирган. Уни Мудофаа вазирлигининг юқори лавозимли раҳбарлари кутиб олган. 

Ким Чен Ин ушбу сана нафақат ҳарбийлар, балки бутун мамлакат аҳолиси учун муҳим байрам эканини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, ҳарбий соҳада фахрланса арзигулик ютуқларга эришилган. 

KCNA хабарига кўра, тадбир давомида танклар мусобақаси ҳамда узоқ масофага мўлжалланган артиллерия бўлинмаларининг машқлари намойиш этилган. Шунингдек, Ким Чен Ин армияни ҳар қандай душманга қарши курашишга тайёр, кучли ва енгилмас армия сифатида ривожлантириш муҳимлигини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДРда Жанубий Корея телевидениесини томоша қилганлар қаттиқ жазоланаётгани ҳақида хабар берилганди.

Жамшидбек Амиров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея армия Мудофаа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг