Ким кучлироқ Роналду ёки Роналдиньо? Неймар ўз танловини айтди (видео)

Спорт

image

Бразилия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби аъзоси португалиялик футболчи Криштиану Роналдуни бразилиялик афсонавий футболчи Роналдиньодан кучлироқ ҳисоблайди. Бу ҳақда Неймар “Энг яхши ўйинчини танла” номли ўйинда айтиб ўтди.

Дастлаб, Неймар Роналдиньони кўплаб футболчилардан устун қўяётганди, бироқ Роналду ва Роналдиньо ўртасидаги танловга келганда футболчи бироз қийналиб, Роналду дея жавоб қайтарди.

Ким Месси кучлироқми ёки Роналду, деган саволга 32 ёшли футболчи Месси деб жавоб қайтарди. Неймар ҳатто Месси ўзидан ҳам яхшироқ футболчи эканлигини яшириб ўтирмади. 

Маълумот учун, Неймар 2023 йилнинг ёзида ПСЖдан “Ал-Ҳилол”га кўчиб ўтган эди. Саудия клуби сафида Неймар 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналдиньо Бразилия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made