Ким Чен Ин янги снайпер милтиғини синовдан ўтказди
Олам
−
13 Май
7670Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатдаги қурол-яроғ заводига ташриф буюрди. Бу ҳақда марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, у қурол ишлаб чиқариш жараёни ва хусусиятлари билан танишган. Шимолий Корея раҳбари ушбу заводда ишлаб чиқарилган янги снайпер милтиғига алоҳида эътибор қаратган. Эълон қилинган тасвирларда Ким Чен Ин ҳатто снайпер милтиғини синаб кўргани ва ундан ўқ узганини кўриш мумкин.
КХДР ахборот агентлиги Кимнинг отган ўқларидан бирортаси ҳам мўлжалдан адашмаганлигини кўкларга кўтариб мақтаган.
"Ўртоқ Ким Чен Ин янги снайпер милтиғига қизиқиш билдирган ва КХДР техниклари жаҳон даражасидаги энг яхши кўрсаткичларни кўрсатаётганини айтди", дейилади хабарда.
Аввалроқ хорижлик таҳлилчилар Украинадаги уруш Шимолий Кореянинг ўз қуролларини синаб олиши учун арзон ва фойдали имконият эканини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Украинадаги урушда Шимолий Корея ракеталаридан фойдалангани тасдиқланганди.
LiveБарчаси