Ким Чен Ин ядровий қуролларини кучайтиришга ваъда берди 

Олам

image

Корея Халқ Демократик Республикаси ядро арсеналини янада кенгайтириш ва ривожлантириш чораларини кўради. Бу ҳақда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея халқ армияси ташкил этилганининг 90 йиллигига бағишланган ҳарбий парад чоғида маълум қилган. 

“Мамлакатимиз эга бўлган ядровий кучларни максимал ва тез суръатларда янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш чораларини кўришда давом этамиз”, деган Ким Чен Ин. 

Шунингдек, у КХДР билан ҳарбий қарама-қаршиликка тайёр бўлган давлатларни унинг манфаатларига тўғридан-тўғри тажовуз қилишдан огоҳлантирган. 

“Агар бирон бир куч мамлакатимизнинг асосий манфаатларига тажовуз қилишга уринса, бизнинг ядровий кучларимизнинг тўсатдан жавоб қайтаришдан бошқа чораси қолмайди”, деган у. 

Маълумот ўрнида, парад кеча, 25 апрель куни тахминан соат 22:00 ларда (Тошкент вақти билан 18:00) Пхеньяндаги Ким Ир Сен майдонида бўлиб ўтган. Жанубий Корея матбуоти Пхеньян 20 мингга яқин аскар ва техникани сафарбар қилгани ҳақида хабар берган.  

Парад машғулотларида 250 дан ортиқ техникалар, жумладан, “Хвасон-8” гипертовушли ракетаси, яқинда Пхеньян томонидан синовдан ўтказилган “Хвасон-17” қитъалараро баллистик ракетаси ва сув ости кемасидан учириладиган баллистик ракета иштирок этган.

Қайд этилишича, бунгача Ким Чен Ин бошчилигида Корея халқ армияси ташкил этилганининг йиллиги шарафига парад ўтказилмаган. Умуман олганда, КХДРнинг амалдаги раҳбари даврида мамлакатда 12 та йирик парад бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин КХДР

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг