КХДР ҳар қандай босқинчи кучни йўқ қилади – Ким Чен Ин 

Олам

image

Корея Халқ Демократик Республикаси ҳарбий можаро бошлашга уринган ҳар қандай кучни йўқ қилади. Бу ҳақда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин кеча, 25 апрель куни Корея халқ армияси ташкил этилганининг 90 йиллигига бағишланган парадда маълум қилди.

“Ҳозир ҳарбий кучларимиз ҳар қандай жангга тайёр. КХДР билан ҳарбий можарога (бошлашга — таҳр.) ҳаракат қиладиган ҳар қандай кучни йўқ қиламиз”, деган Ким Чен Ин. 

Парад 25 апрель куни тахминан соат 22:00 ларда (Тошкент вақти билан 18:00) Пхеньяндаги Ким Ир Сен майдонида бўлиб ўтган. Жанубий Корея матбуоти Пхеньян 20 мингга яқин аскар ва техникани сафарбар қилгани ҳақида хабар берган. 

Парад машғулотларида 250 дан ортиқ техникалар, жумладан, “Хвасон-8” гипертовушли ракетаси, яқинда Пхеньян томонидан синовдан ўтказилган “Хвасон-17” қитъалараро баллистик ракетаси ва сув ости кемасидан учириладиган баллистик ракета иштирок этган. 

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин КХДР кучли зарба бериш салоҳиятини ривожлантиришда давом этишини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

КХДР босқин

Баҳолаганлар

547

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг