Ким Чен Ин дунёга КХДРнинг мақсадларини айтди
Олам
−
28 Март 2022
21781КХДР кучли зарба бериш салоҳиятини ривожлантиришда давом этади. Бу ҳақда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин эълон қилди.
Ким Чен Ин бу ҳақда “янги “Хвасон-17” қитъалараро баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказишга ҳисса қўшган ҳарбийлар ва олимлар билан учрашув чоғида айтиб ўтган. Ким Чен Ин КХДР “мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Корея халқ армиясида хизматга қўйиладиган янада кучли ҳужум қуролларини яратиш мақсадига эришишда давом этишини” таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 24 март куни “Хвасон-17” қитъалараро баллистик ракетаси япон денгизи томонга учирилди.
Шимолий Корея ракетаси тахминан 1 100 км масофани босиб ўтган, 70 дақиқа парвоз қилган ва максимал баландлиги 6000 километрдан ошган. Таъкидланишича, ракета Япон денгизидаги мамлакатнинг эксклюзив иқтисодий зонасига тушган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь