Япония КХДР ҳаракатларини қоралаб чиқди
Олам
−
24 Март 2022
6714Аввалроқ, Корея Халқ Демократик Республикаси бугун, 24 март куни япон денгизи томонга номаълум ракетани учиргани ҳақида хабар бергандик.
Япония Мудофаа вазирлигига кўра, у янги турдаги қитъалараро баллистик ракета бўлган.
Шимолий Корея ракетаси тахминан 1 100 км масофани босиб ўтган, 70 дақиқа парвоз қилган ва максимал баландлиги 6000 киломметрдан ошган. Таъкидланишича, ракета Япон денгизидаги мамлакатнинг эксклюзив иқтисодий зонасига тушган.
"Шимолий Кореянинг ҳаракатлари Япония, минтақа ҳамда бутун халқаро ҳамжамият учун жиддий ва тўғридан-тўғри таҳдиддир, буни мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Биз дипломатик каналлар орқали норозилик билдирдик", дейди Мудофаа вазирлиги вакили.
Унинг сўзларига кўра, Япония АҚШ ва халқаро ҳамжамият билан Шимолий Кореянинг ракета муаммоси бўйича ҳамкорликда ва мамлакат мудофаа қобилиятини ҳар томонлама мустаҳкамлашда давом этади.
Вазирлик хабарида таъкидланишича, бу сафар учирилган ракета техник жиҳатдан Пхеньян 2017 йилда синовдан ўтказган "Хвасон-15" қитъалараро баллистик ракетасиникидан анча кучли.
LiveБарчаси