КХДР номаълум ракета учирди – ОАВ

Олам

image
0:00
0:00
download

Корея Халқ Демократик Республикаси бугун, 24 март куни япон денгизи томонга номаълум ракетани учирди. Бу ҳақда “Yonhap” Жанубий Корея армиясига асосланиб, хабар берган.

Отилган ракетанинг баллистик ракета экани ва у қайси масофадан учирилгани ҳозирча номаълум.

Япония Мудофаа вазирлиги Шимолий Корея баллистик ракета учирган бўлиши мумкинлигини айтди.

Жанубий Корея ҳарбийлари 16 март куни “муваффақиятсиз” баллистик ракета синовини ўтказган Шимолий Кореянинг ҳаракатларини диққат билан кузатаётганликларини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

ракета КХДР

Баҳолаганлар

687

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг