КХДР баллистик ракета учирди – ОАВ

Олам

image

Шимолий Корея бугун, 16 март куни баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Япониянинг NHK телеканали хабар берди.

Таъкидланишича, Япония Мудофаа вазирлиги ҳозирда Шимолий Кореянинг навбатдаги ракета синови билан боғлиқ маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш билан шуғулланмоқда. Япония Бош вазири Фумио Кисида идораси қошида инқироз штаб-квартираси иш бошлаган ва айни дамда Пхеньяннинг бу йил ўнинчи ракета учирилиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган зарарлар ҳақида маълумот йиғмоқда.

Жанубий Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси кеча, 15 март куни Пхеньяннинг қитъалараро баллистик ёки ядровий ракета синовини амалга оширишга тайёрланаётганидан хабар топгач Корея Республикаси ва АҚШ ҳарбийлари Корея ярим оролидаги ўз ҳарбий бўлинмаларининг жанговар тайёргарлигини оширганини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

784

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг