Ким Чен Ин Шимолий Кореяни “ўзгартиришга” ваъда берди

Олам

image

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатнинг 20 та минтақасида янги лойиҳаларни амалга ошириш орқали КХДРни “ўзгартиришга” ваъда берди. У тиббиёт муассасалари, кўнгилочар мажмуалар ва саноат корхоналари қуришини айтди. Бу ҳақда бугун, 30 январь куни “KCNA” хабар берди.

Қайд этилишича, Ким Шимолий Кореянинг жануби-ғарбий қисмидаги Хванхэ провинциясида қурилиш лойиҳасини бошлади. У ўзгаришлар мамлакатнинг учдан бир қисмидан кўпроғини қамраб олишини билдирди.

Шимолий Корея расмийлари мамлакатни “социалистик эртак”ка айлантириш режалари ҳақида мунтазам равишда гапириб келишади. 2022 йил сентябрь ойида ҳукмрон партия иккита янги қонун орқали қишлоқ жойларда туб ўзгаришларни амалга ошириш режаларини эълон қилган. 

Шу билан бирга, КХДР иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда, бу бошқа нарсалар қатори ядровий ва ракета дастурларини ишлаб чиқиш учун халқаро санкциялар, шунингдек, бир қатор табиий офатлар туфайли юзага келган.

Корея Меҳнат партияси (КМП) Марказий қўмитаси жорий йилнинг 28 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида КМПнинг 9-съездига делегатларни сайлади. У беш йил ичида биринчи марта ўтказилиши кутилмоқда. Съездда мамлакатнинг келгуси сиёсий ва иқтисодий йўналиши янгидан белгиланади, аммо аниқ сана ҳали тасдиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Шимолий Кореядаги ҳаммомларни кўздан кечиргани ҳақида хабар берилганди. Кимнинг сўзларига кўра, одамлар учун ажойиб дам олиш хизмат базаси сифатида қайта таъмирланган дам олиш лагерига назар ташлаш, унга яна бир фойдали иш қилганидан фахрланиш ҳиссини уйғотган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея КХДР ўзгариш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг