Ким Чен Ин мулозимларига фаластинликларни қўллаб-қувватлашни буюрди
Олам
−
02 Ноябрь 2023
10666Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мулозимларига фаластинликларни қўллаб-қувватлашни буюрган. Бу ҳақда Жанубий Корея жосуслик агентлигига таяниб, “The Korea Herald” ёзди.
Кеча, 1 ноябрь куни Жанубий Кореа парламентида бўлиб ўтган 2023 йилги аудитда Миллий разведка агентлиги директори Ким Кё Хюнь қонунчиларга Шимолий Корея раҳбари Фаластинни “кенг кўламли қўллаб-қувватлаш” бўйича кўрсатма бергани ҳақида айтган.
Парламентнинг Разведка қўмитаси ижрочи котиби Ю Санг Бумга кўра, “Шимолий Корея жангари гуруҳларга қурол сотиши мумкин”.
“Шимолий Корея ўтмишда ҲАМАСга танкка қарши ракета мосламаларини пуллаган ва Пхеньян Ғазога уруш даврида кўпроқ қурол экспорт қилишга уриниши эҳтимоли бор”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Жанубий Корея ҳарбийлари 7 октябрдаги ҳужум суратлари ва видеоларига асосланиб, ҲАМАС Шимолий Кореянинг турли қуролларидан фойдаланганини иддао қилиб келади. Пхеньян эса бу айбловларни рад этган.
LiveБарчаси