Ким Чен Ин бир ой ичида илк бор кўриниш берди
Олам
−
05 Июнь 2021
5545Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) етакчиси Ким Чен Ин бир ой деганда биринчи марта оммага кўриниш берди. У Шимолий Корея Меҳнат партияси марказий аппарати сиёсий бюроси йиғилишида иштирок этган. Бу ҳақда РБК хабар берган.
Бундан аввал республика раҳбари май ойининг бошида оммавий тадбир ўтказган. Таъкидланишича, йиғилишда партия марказий қўмитасининг пленумини июнь ойининг бошида чақириш тўғрисида қарор қабул қилинган, шу билан бирга давлат раҳбари ушбу йиғилишда шахсан иштирок этиш-этмаслиги маълум қилинмаган.
Аввалроқ, Ким Чен Ин COVID-19 пандемияси билан боғлиқ хавотирлар туфайли жамоат тадбирларида иштирокини тўхтатган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.
Шунингдек, Корея Меҳнат партиясида биринчи котиб лавозими жорий этилиши айтилганди. Ушбу лавозимга ҳозирча ҳеч ким тайинланмаган ва уни Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон эгаллаши мумкинлиги маълум бўлганди.
LiveБарчаси