Ким Чен Ин Ханойга етиб келди
Олам
−
26 Февраль 2019
8397Жорий йилнинг 23 февраль куни КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш учун Пхеньяндан Вьетнам пойтахти Ҳанойга поездда жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Ким Чен Ин ўтирган поезд Ханойга кетиб келди. У Донгдон чегара вокзалидан Ханойгача кортежда ҳаракатланган. Бунинг учун икки соатдан камроқ вақт сарфланган.
Давлат раҳбари ҳавфсизлигини таъминлаш учун Вьетнам пойтахтининг бир қанча марказий кўчалари ёпиб қўйилди. Кутилганидек, Ким Чен Ин беш юлдузли “Melia” меҳмонхонасига келиб тушди. Шу тариқа Шимолий Корея президенти Дональд Трамп билан учрашув жойига етиб келди.
Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Иннинг махсус поезди бугун эрталаб, маҳаллий вақт билан 8:13 да Вьетнам чегарасидан ўтиб, Донгдон вокзалига кириб келди. Вьетнамга хавфсиз етиб келиши учун Ким Чен Ин поезди Пхеньяндан бошлаб салкам бутун Хитойни айланиб чиқди. Кортеж 4 минг километр йўлни 65 соатда босиб ўтган.
АҚШ раҳбари яқин фурсатларда Вьетнамга етиб келади. Оқ Уй берган хабарга кўра, икки давлат саммити 27-28 февраль кўнлари бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари шахсан учрашадилар, расмий тушлик уюштирилади. Музокаралар жума куни ҳам давом этиши тахмин қилинмоқда. ОАВ ҳодимлари ҳисобига кўра, АҚШ ва ХХДР раҳбарлари 5 маротабагача мулоқот уюштиришлари мумкин.
Экспертларнинг маълум қилишича, Вьетнам ҳукумати АҚШ ва ХХДР саммитига масулият билан ёндошишган. Айниқса, давлат раҳбарлари билан боғлиқ ҳар қандай муаммо ва тушунмовчиликларни олдини олишга ҳаракат қилишяпти.
LiveБарчаси