Киберхавфсизлик маркази фуқароларни Мирзиёев номидан тарқатилаётган хабарларга ишонмасликка чақирди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номидан сохта ва ёлғон ахборот тарқатиб, фирибгарлик қилинмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Қайд этилишича, фирибгарлар томонидан такроран Ўзбекистон Республикаси Президентининг видеотасвирига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали гўёки Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқлари ҳамда Telegram мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда “Гўёки фирибгарлар жазосиз қолмаслигини таъкидлаб, брокерларга алданиб қолган фуқароларга пулларини ундириб беришни ҳисобга олиб, Юридик хизматларини яратдик” мазмунидаги хабарлар тарқатилмоқда. 

Киберхавфсизлик маркази бундай сохта хабарларга ишонмасликка чақириб, уларни ёлғон, деб атади. 

“Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни ҳаққонийлигини аниқлаш учун уларнинг расмий манбалари орқали қайта текшириб кўришларингизни тавсия этамиз”, дейилади расмий баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда фирибгарлар томонидан QALAMPIR.UZ интернет нашри асосчиси Қамариддин Шайхов ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирокидаги видео, уларнинг овозлари сунъий интеллектга асосланган дастурлар орқали, тарқатилган эди. 

Унда қайд этилишича, фирибгарлар томонидан QALAMPIR.UZ интернет нашри асосчиси ва бош муҳаррири Шайхов Қамариддин Қутбиддин ўғли ва тадбиркор Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевларнинг видеотасвирига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқлари ҳамда Telegram мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда “Раида” номли канал гўёки ҳалол савдо эканлиги таъкидланиб, интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилинмоқда. 

Киберхавфсизлик маркази фуқаролардан виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган хабарларга ишонмасликни сўраган.  


Мақола муаллифи

Теглар

Киберхавфсизлик маркази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг