Киберхавфсизлик маркази Қамариддин Шайхов ва Ортиқхўжаев иштирокидаги видеоларга ишонмасликка чақирди
3-саҳифа
−
02 Декабрь 2023
23889Ижтимоий тармоқларда фирибгарлар томонидан QALAMPIR.UZ интернет нашри асосчиси Қамариддин Шайхов ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирокидаги видео, уларнинг овозлари сунъий интеллектга асосланган дастурлар орқали, тарқатилмоқда. Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази баёнот берди.
“Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг”, деб бошланади баёнот.
Унда қайд этилишича, фирибгарлар томонидан QALAMPIR.UZ интернет нашри асосчиси ва бош муҳаррири Шайхов Қамариддин Қутбиддин ўғли ва тадбиркор Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевларнинг видеотасвирига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқлари ҳамда Telegram мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда “Раида” номли канал гўёки ҳалол савдо эканлиги таъкидланиб, интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилинмоқда.
Киберхавфсизлик маркази фуқаролардан виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган хабарларга ишонмасликни сўраган.
“Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни ҳаққонийлигини аниқлаш учун уларнинг расмий манбалари орқали қайта текшириб кўришларингизни тавсия этамиз”, дейилади хабарда.
QALAMPIR.UZ шуни маълум қиладики, ижтимоий тармоқларда фирибгарлар томонидан сунъий интеллектга асосланган дастурлар орқали овози ўзгартириб тарқатилаётган видео нашр асосчи Қамариддин Шайховнинг 2018 йил декабрь ойида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан бўлиб ўтган суҳбатидан юлиб олинган бўлиб, ушбу суҳбат тўлиқ ўзбек тилида бўлиб ўтган. Унда нафақат “Раида” канал ёки ҳалол савдо хусусида, шунга ўхшаш бошқа интернет орқали юритиладиган ўйинлар, бизнеслар, қиморга асосланган ўйинлар хусусида сўз бормаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь