Хўжайлида бир оиланинг 4 аъзоси ва 2 меҳмон ис газидан ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
10 Декабрь 2020
5697Кеча, 9 декабрь куни Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида бир оиланинг тўрт аъзоси ва уларникига меҳмонга келган икки киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди.
Қорақалпоғистон прокуратураси маълумотига кўра, “Саманкўл” ОФЙда яшовчи Г.Ю., А.Р. уларнинг болалари 2009 йилда туғилган Х.Э. ва 2013 йилда туғилган Х.А., шунингдек, ўша уйга меҳмонга келган К.А. ва Х.А. иситиш учун ўрнатилган печдан чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Хўжайли туман прокуратураси тарафидан тергов ва суриштирув ҳаракатлари олиб бориляпти.
Тергов ҳаракати устидан Қорақалпоғистон прокуратураси назорати ўрнатилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023