Худди кинолардагидек: Греция чанг ичида қолди
Олам
−
02 Апрель 1998 1 дақиқа
Грециянинг Крит оролида саҳродан келган кучли қум ва чанг бўрони кузатилди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Саҳрои Кабирдан кўтарилган чанг Греция ҳудудига етиб келиб, осмонни тўқ сариқ ва қизғиш рангга бўяди ҳамда ғайриоддий “марсга ўхшаш” манзара ҳосил қилган.
Бу ҳодиса кучли жанубий шамоллар туфайли юзага келган бўлиб, чанг Ўрта ер денгизи орқали кўчиб ўтган. Айниқса Ираклион атрофида кўриш даражаси кескин ёмонлашиб, аэропорт ишига ҳам таъсир кўрсатган – айрим рейслар кечиктирилган ёки бошқа йўналишга бурилган.
Маҳаллий ҳокимият аҳоли ва сайёҳларга имкон қадар уйда қолишни, ортиқча ҳаракатланмасликни тавсия қилган. Айниқса, нафас йўллари касаллиги бор одамлар учун эҳтиёт чораларига қатъий амал қилиш зарурлиги таъкидланган.
Синоптиклар маълумотига кўра, яқин кунларда об-ҳаво аста-секин ўзгариб, ҳаводаги чанг миқдори камайиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғарбий Австралияда кучли бўрон фонида ноодатий табиат ҳодисаси кузатилди – айрим ҳудудларда осмон тўқ қизил тусга кириб, ҳудудни қалин чанг қоплаганди.
Live
Барчаси