Хотинини фарзандлари олдида пичоқлаб ўлдирган эр 19 йилга қамалди
3-саҳифа
−
15 Февраль 2023
105382022 йил 24 август куни Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги боғчада болалар кўз ўнгида аёл эри томонидан калтаклангани ва кейинчалик эр аёлини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди. Суд ҳукми билан эр 19 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Суд жараёнида марҳуманинг отаси ҳукмдан норозилигини билдириб, судланувчига умрбод қамоқ жазоси берилишини сўраган.
“Мен норозиман. Буларга умрбод қамоқ жазоси берилсин. Ўзбек оталари ўрнига мени қўйиб кўрсин. Бошқаларга ўрнак бўлади. Кимдир одам ўлдиришдан олдин умрбод қамоқ жазосини олишини ўйлаб, бу ишларга йўл қўймасликлари учун бу гапларни айтяпман”, дейди марҳуманинг отаси.
Судда айбланувчи қилмишидан пушаймонлигини билдирган.
Эркак Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисмининг “ж” банди ҳамда 164-модданинг 1-қисми (босқинчилик) билан айбдор деб топилган. Унга нисбатан 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
LiveБарчаси