Хотин-қизлар қўмитаси шикоят қилиб келган аёлларнинг нега ҳибсга олингани ҳақида баёнот берди
Жамият
−
19 Июнь 2019
6371Бир неча кунлардан буён ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига шикоят қилиб келган аёлларнинг ҳибсга олинганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Хотин-қизлар қўмитаси бўйича расмий баёнот билан чиқди.
"Ушбу ҳолат Қўмита ҳудудидан ташқарида, трассада рўй берган. Шу куни аёллар Қўмитагача етиб келмаган, ходимлар билан учрашмаган.
Кейинроқ маълум булишича, ушбу аёллар жамоатчилик тартибини бузганлиги учун кўчада Миллий гвардия ходимлари томонидан олиб кетилган.
Ушбу воқеадан кейин аёллар Қўмитага таклиф этилган, улар билан сухбат ўтказилган, уларнинг муаммолари ҳуқуқ-тартибот идоралари ваколатида бўлганлиги туфайли, ўрнатилган тартибда кўриб чиқилмоқда. Икки нафар аёлнинг муаммоларига эса ижобий ечим топилган.
Ҳурматли ватандошлар! Шу ўринда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида фуқароларни қабул қилиш ишлари ҳар куни амалга оширилишини маълум қиламиз. Қўмита раиси Танзила Нарбаеванинг кабул кунлари – ҳафтанинг ҳар пайшанба куни (хизмат сафарида бўлган кунларидан ташқари)", дейилади расмий хабарномада.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь