Хорватияда алданиб қолганлар Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
19 Январь 1529 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг Будапешт шаҳридаги элчихонаси томонидан Хорватияга меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида бориб, фирибгарлар тузоғига тушиб қолган ўзбекистонликлар ортга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, икки фуқаро А.А. ва Р.И. Хорватиядан Ўзбекистонга қайтишда ёрдам сўраб, элчихонанинг консуллик бўлимига мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, хусусий бандлик агентлиги ушбу шахсларни ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан алдаган. Оқибатда ишсиз, пулсиз оғир аҳволда қолиб кетган фуқаролар элчихонадан Ўзбекистонга қайтиш учун авиачипта сотиб олишда молиявий ёрдам сўраган.
Юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда элчихона томонидан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ишчи алоқалар ўрнатилган.
Билдирилишича, ўтказилган суриштирув ва келишувлар натижасида Ўзбекистон Меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш ва уларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан мурожаатчиларга авиачипталар сотиб олинган ва фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон элчихонасининг Украина Миллий полицияси, шунингдек, Халқаро миграция ташкилотининг Украина ва Молдовадаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда олиб борган ҳаракатлари туфайли Киев вилоятида қийин аҳволда қолган 19 нафар фуқаро мамлакатга қайтарилганди.
Live
БарчасиНавоийда олтин ўғрилари қўлга олинди
19 Январь