Хорватия Панамани мағлуб этди
Спорт
−
06:01 2596 1 дақиқа
Бугун, 24 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати “Л” гуруҳи иккинчи туридан ўрин олган учрашувда Хорватия терма жамоаси Панамани 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Канаданинг Торонто шаҳрида бўлиб ўтган баҳсдаги ягона гол 54-дақиқада Анте Будимир томонидан киритилди. Унинг аниқ зарбаси хорватларга муҳим уч очкони тақдим этди.
Шу тариқа, икки турдан кейин Англия терма жамоаси 4 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Хорватия ҳисобида 3 очко мавжуд бўлса, Гана 1 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Панама эса ҳали очко жамғара олмаган.
Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Панама Англияга қарши майдонга тушади. Хорватия эса Гана билан баҳс олиб боради. Учрашувлар жорий йилнинг 28 июнь кунига ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Live
Барчаси