Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилади. Бу ҳақда кеча, 6 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, бу Агентлик дунёда самарали натижа берган ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларини таълим тизимида жорий этиб, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришга кўмаклашади. Таълим муассасалари, тармоқлар ва ҳудудларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, камида 10 та чет тилини ўргатишни ташкиллаштиради.

Шунингдек, вазирлик, идора ва бошқа иш берувчилар билан бирга, хизматчиларнинг касбий фаолиятини хорижий тилларда тўлиқ амалга ошириш имкониятини берадиган методикаларни ишлаб чиқиб, шароитга мослаган ҳолда, амалиётга жорий этади.

Давлат тилидан хорижий тилларга ва хорижий тиллардан давлат тилига профессионал таржима қилиш методикаларини яратиш ҳам унинг асосий вазифаларидан бири бўлади.

Агентлик хорижий тилларни билиш рейтингини ҳам юритади. Чет тили ўқитувчилари учун малака талаблари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ҳамда малака тоифаларини беради.

Бир сўз билан айтганда, Агентлик “боғча – мактаб – олий таълим – корхона” занжири орқали, аҳолининг барча қатламига мос бўлган методика, тавсия ва дарсликларни ишлаб чиқади ҳамда жорий этади.


Мақола муаллифи

Теглар

видеоселектор Президент Мирзиёев Чет тили

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг