Хореография академияси мансабдорлари устидан жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
14 Июль 2023
10450Ўзбекистон давлат хореография академияси мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, прокуратура ходимлари томонидан Ўзбекистон давлат хореография академияси фаолияти ўрганилганида, олийгоҳга ўқишга қабул қилишда шаффофлик таъминланмасдан, коррупциявий омилларга йўл очилгани аниқланган.
Хусусан:
- меъёрий ҳужжатлар талабларига зид равишда ўқишга қабул бошлангани ҳақида кенг жамоатчиликка бир ой олдин хабар берилмаган;
- 496 нафар абитуриентнинг ижодий имтиҳон натижалари видеотасвирга олинмаган;
- 52 нафар абитуриентнинг амалий ишлари шифрланмасдан, махфийлиги таъминланмаган ҳолда қабул комиссияси томонидан баҳоланган.
Бундан ташқари, академияда 22 нафар ўқитувчи-педагогга дарс машғулотлари меъёр талабларига зид равишда қўшиб ёзилиб, 319 миллион сўм, ўтилмаган дарс соатлари учун эса 154 миллион сўм тўлаб берилган.
Ҳужжатлар сохталаштирилиб, ҳақиқатда ишламаган 7 нафар ходимга 270 миллион сўм, юклатилган вазифаларни бажармаган 6 нафар ходимга 107 миллион сўм асоссиз тўланиб, бюджет маблағлари ўзлаштирилган.
Моддий жавобгар шахслар томонидан 76 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар камомадига йўл қўйилган.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилилаётгани айтилмоқда.
LiveБарчаси