Хоразмда йўл қурилиш ташкилоти бошлиғи ва кадастр ходими пора билан ушланди (видео)
3-саҳифа
−
14 Июнь 2023
9031Хоразм вилоятида пора талаб қилган йўл қурилиш ташкилоти бўлим бошлиғи ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг Хива туман филиали ходими қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Келтирилишича, “Хоразм йўл қурилиш” МЧЖ бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи шахс Хива туманидаги оилавий корхонага тегишли 8500 квадрат метр ер майдонига ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирмасдан асфальт ётқизиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига корхона раҳбаридан 1 миллиард 306 миллион сўм талаб қилган. Келишилган пулдан 48 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Давлат кадастрлари палатасининг Хива туман филиали ходими қайнотаси номида бўлган 4000 квадрат метр ер майдонни харидорга нотариал тартибда сотилганини била туриб, ушбу ер майдонида улуши бўлганини рўкач қилган. Бу орқали ерни сотиб олган фуқародан ўз улуши сифатида 60 минг АҚШ доллари бериши кераклигини талаб қилган. Ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пулни таниши орқали олган вақтида ушланган.
LiveБарчаси