Хоразмда вояга етмаган қизни зўрлаган 11 эркакдан 3 нафари ҳибсга олингани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида 2022 йил август ойида 11 эркак 2006 йилда туғилган, вояга етмаган қизни зўрлаган бўлиши мумкин. Бу ҳақда блогер Никита Макаренко жорий йилнинг 1 апрель куни ижимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган.

“Афтидан педофиллар тармоғини фош этиш учун Тошкентдан Хоразмга махсус гуруҳни юбориш керак, шекилли. Обуначиларимдан бирининг ёзишича, маҳаллий Ички ишлар бошқармаси билан алоқадор одамлар унинг жиянини зўрлаган. У ўз исми шарифини ошкор қилишни хоҳламади, лекин телефон рақамларини Тошкент шаҳридаги ҳуқуқ-тартибот идораларига етказишга рухсат берди”, деб ёзган Макаренко.

Жорий йилнинг 4 апрель куни блогер 11 кишидан 3 киши ҳибсга олингани, бунда болалар омбудсмани Алия Юнусованинг ҳиссаси борлигини айтган.

“Болалар омбудсмани Алия Юнусовага раҳмат. У бутун республика бўйлаб ушбу постга жавоб қайтарган ва Хоразм вилоятидаги зўрлашлар қурбони бўлган вояга этмаганни ҳимоя қилишни истаган ягона шахсдир. Қолганларнинг ҳаммаси жим қолди. У Урганчга жўнаб кетди ва жабрланувчининг холаси айтганидек, бугун қизни зўрлаганларнинг 11 нафаридан уч нафари ҳибсга олинган”, дейди Макаренко.

Қизнинг холасига кўра, мазкур ҳодисага қарийб 8 ойдан бери ҳеч ким эътибор бермаган.

“Ўзбекистонда бошқарув фақат қўл учида ишлайди. 11 нафар педофилга нисбатан иш қўзғатиш учун эса, аввало, ушбу ҳодиса ошкора бўлиши, шахсан кимдир эътиборини қаратиши ва бу билан шахсан шуғулланиши керак. Бу нормал ҳолатми? Йўқ. Бу фалокат?”, деб ёзган Макаренко.

Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Ойбек Машарипов Урганч шаҳридаги 1-сонли оилавий болалар уйи раҳбари Ю.Х. билан тил бириктириб, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан мунтазам равишда жинсий алоқа қилиб келгани, бу учун ўзига берилган хизмат уйидан фойдалангани аниқланган эди.

1979 йилда Нукус шаҳрида туғилган, Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Ойбек Машарипов (Айбек Машарипов) ва 1984 йилда Янгиариқ туманида туғилган, Янгиариқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган А.Қ. (Анвар Қурязов) Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми ва Жиноят кодексининг эски таҳрирдаги 128-1-моддаси (ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш)да назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 1 йилу 6 ойдан озодликни чеклаш жазоси тайинланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм зўрланган қиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг