Хоразмда сифатсиз дарс ўтган ўқитувчиларга “ҳайфсан” берилди
Жамият
−
12 Март
11010Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги мактабда сифатсиз дарс ўтган ўқитувчиларга "ҳайфсан" берилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Билдирилишича, Болалар омбудсмани Котибиятига Хоразм вилоятида яшовчи Л.К. дан мурожаат келиб тушган. Унда фуқаро Л.К. 2015 йилда туғилган фарзанди Д.Д. Гурлан туманидаги 34-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олишини, ушбу таълим маскани ўқитувчилари А.З. ва Д.А. ларнинг бошланғич синф ўқувчиларига билим бериш даражаси етарли эмаслиги сабабли ўқитувчиларни ўзгартириш бўйича мактаб директори Қ.Қ. га мурожаат қилганлигини билдирган.
Бироқ бу ҳолат мактаб директори томонидан эътиборсиз қолдирилгани, мактаб фаолияти қониқарсиз даражада экани бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилинганига қарамасдан ҳолат юзасидан масъулларга чора кўрилмаётгани айтилган.
Қайд этилишича, Болалар омбудсманининг Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўрови асосида Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ҳолат ўрганилган ва фуқаро Л.К. нинг фарзанди ўқиётган синфдаги таълим сифати ҳақиқатан ҳам талаб даражасида эмаслиги аниқланган.
Мазкур сабабларга кўра, 34-сонли мактаб ўқитувчилари А.З. ва Д.А. ларга нисбатан “ҳайфсан” интизомий чораси қўлланилди.
Шу билан биргаликда, мактаб директори Қ.Қ. мактабда таълим сифатини ошириш, ўқитувчилар фаолиятини доимий назоратга олиш ва бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслик бўйича огоҳлантирилган.
LiveБарчаси