Хоразмда прокуратура терговчиси пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
25 Июнь 8401 2 дақиқа
Хоразм вилояти Урганч шаҳар прокуратураси терговчиси аввал пора олиб, кейин уни қайтариб бераётган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Урганч шаҳар прокуратураси катта терговчиси мансаб мавқеидан фойдаланиб, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилиб, ўзининг ҳамкасби томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишини айблов хулосаси билан судга юборилмасдан, терговда тугатиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилади.
Шундан сўнг, катта терговчи жорий йилнинг 16-28 май оралиғида 1000 АҚШ доллари, 10 млн сўм, қиймати 1000 АҚШ долларига тенг бўлган 1 дона сейф ва 1 млн 300 минг сўмлик 1 дона иш столи жамланмасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Аммо фуқаро ўзига нисбатан Жиноят кодексининг 25,168 моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми ва 28,211-моддаси (Пора бериш) 1-қисми билан қўзғатилган жинояти иши дастлабки терговда тугатилмасдан, айблов хулосаси билан судга юборилганини билгач, терговчидан муқаддам берилган пул маблағлари ва ашёларни қайтариб беришини талаб қилган.
Терговчи 1000 АҚШ доллари, қиймати 1000 АҚШ долларига тенг бўлган 1 дона сейф ва 1 млн 300 минг сўмлик 1 дона иш столи жамланмасини фуқарога қайтариб берган вақтида ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги ноқонуний ерда уй-жой қуриш учун рухсат олиб бериш учун 1200 доллар талаб қилган кадастр ходими ушланган эди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (Пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.