Хоразмда мактаб директори ўқувчини урди

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятида мактаб директори имтиҳонга кеч қолган ўқувчини калтаклагани ҳақидаги хабарлар интернет тармоқларида кенг муҳокама қилинди. Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Келтирилишича, воқеа жорий йилнинг 1 май куни Хива шаҳар 6-сонли мактабида содир бўлган. Ушбу мактаб директори ўқувчини давлат имтиҳонига кечикиб келгани учун калтаклаган. Бу ҳолат директор томонидан 4 марта такрорланаётгани айтилиб, тегишли органлардан уни жавобгарликка тортиш сўралган.

Ҳолат вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи ҳамда тегишли ваколатли ташкилот вакиллари ҳамкорлигида ўрганилган.

“Лавозим вазифаларини етарли даражада бажармаганлиги, ўз иш фаолиятида эътиборсизлик ва масъулиятсизликка йўл қўйганлиги учун Хива шаҳар 6-сонли мактаб директорига нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Хоразм директор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг